Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

киши «Уч нарсанинг асли бўлмайди: улар тафсир, жангу жадал ва ғазотлар», деган эканлар. Шунинг учун муфассирлар келган нарсаларга ишонмаганлари боис бу хусусда ижтиҳодлари олиб борадиган жиҳатга киришганларининг ва нусус доирасида тўхтаб қолмаганларининг гувоҳи бўламиз. Гоҳида Расулуллоҳ с.а.в.дан келган нарсага саҳобаларнинг тафсири қўшилиб кетган ва нақл қилинган тафсирга айланиб қолган. Тобеинлардан келган тафсир ҳам худди шундай. Тафсирнинг бу тури кўпайиб, бунга Расулуллоҳ с.а.в.дан, саҳобалардан, тобеинлардан нақл қилинган нарса ҳам қўшилиб, шунинг ўзи тафсирга айланиб қолди. Аввалги асрларда битилган тафсир китоблари шу тарзда чекланиб қолди.

 

2. Тафсир манбаларидан бири раъй бўлиб, у тафсирдаги ижтиҳод деб аталади. Чунки муфассир араб тилини ва гаплашиш усулларини мукаммал билади. Араб тилини ва шу тилда битилган шеърлар ва насрларнинг маъносини тушунади ва бу воситалардан фойдаланган ҳолда оятнинг нозил бўлиш сабабларини ўрганади. Ижтиҳоди ҳамда тушунчаси орқали эришган фикрларига мувофиқ Қуръон оятларини тафсир қилади. раъй орқали бўладиган тафсир муфассир ўз қизиқишидан келиб чиқиб, оятни хоҳлаганича талқин қилади, дегани эмас, балки тафсир жорий этиладиган раъй, шеър, наср, араб одатлари ва мунозараларидан иборат жоҳилият адабиётига суянади ва бир вақтнинг ўзида Расулуллоҳ с.а.в. давридаги ҳодисалар, Пайғамбар дуч келган қаршиликлар, жанжаллар, ҳижрат ва фитналарга ҳамда шу воқеалар асносида Қуръоннинг нозил бўлиши ва аҳкомларни келтириб чиқарган воқеаларга таянади. Шундай экан, раъй билан тафсир қилишдан мақсад тил ва воқеадан иборат мавжуд маълумотлар билдираётган мазмунларни тушуниш воситасида жумлаларни англаш демакдир. Энди Алий ибн Абу Толибдан ривоят қилинган ушбу: «Қуръон кўп жиҳатларни кўтарувчидир», сўздан мақсад Қуръонни истаганча тафсир қилавериш мумкин, дегани эмас, балки Қуръондаги битта сўз ёки битта жумлани бир неча жиҳатдан шарҳласа бўлади, деганидир. Қуръондаги жиҳатлар фақат жумла ифодалай оладиган маънолар билан чекланган, деганидир. Демак, раъй ёрдамидаги тафсир жумлани у ифодалайдиган маънолар доирасида тушунишдан иборат. Шунинг учун ҳам уни ижтиҳод орқали тафсир қилиш, деб аташган.

 

Саҳобалардан иборат муфассирлар жамоаси раъй орқали тафсир қилишда биринчи ўринда унга таянганлар. Уларнинг тафсири бир-бирига зид бўлиб, ҳатто битта сўзни турлича шарҳлаганлар. Бу уларнинг ўз фаҳмларига таянишганидан далолат беради. Бу ҳол ибн Аббос, ибн Масъуд ва Мужоҳидларнинг тафсирларида кўпроқ учрайди. Масалан, Оллоҳ Таолонинг:


وَإِذْ أَخَذْنَا مِيثَاقَكُمْ وَرَفَعْنَا فَوْقَكُمُ الطُّورَ
– „Эсланг (эй бани Исроил), биз аҳду паймонингизни олгандик ва устингизда Тур (тоғи)ни кўтаргандик“,           [2:63]

деган оятидаги «тур» сўзини муфассирлар турлича шарҳлашади. Мужоҳид «тур»ни тоғ деб шарҳлаган, ибн Аббос эса айнан Тур тоғининг ўзи, деб тафсир қилган. Бошқа муфассирлар эса «тур»ни тоғнинг сочилган бўлаклари деган, сочилмаган бутун тоғ «тур» бўлмайди, дейишган. Тафсирдаги бу тафовут

 

199-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260